Maqola

708 13/02/2024

Россия меҳнат муҳожирлари учун Хитой, БАА ва Европа билан курашиши керак.

Россия Фанлар академияси Федерал тадқиқот марказининг Демографик тадқиқотлар институти директори Марина Храмованинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда МДҲдан келган меҳнат муҳожирлари учун Россия, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари ва Европа Иттифоқи ўртасида рақобат кучайган.

Араб дунёси, Хитой ва Европа давлатлари Марказий Осиё давлатларидан кўпроқ муҳожирларни жалб қила бошлади. Гап Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳақида бормоқда. Бу “жуда яхши” иш шароитлари билан боғлиқ, дейди эксперт. Ҳозирги воқеликда Россия муҳожирлар, айниқса малакали мигрантлар учун курашишга мажбур бўлмоқда.

“[Мигрантларга] оддий меҳнат шароитлари, иш ҳақи, иш берувчи томонидан имтиёзлар бериш, масалан, ихтиёрий тиббий суғурта полиси кўринишида ва ҳоказоларни таклиф қилиш керак”, – дейди Храмова.

Шу билан бирга, Россияга Вьетнам ва Африка давлатларидан меҳнат муҳожирлари келиши кутилмоқда.

Чет элликлар билан ишлаш бўйича эксперт Вадим Коженов меҳнат муҳожирларини уй-жой билан таъминлаш ғоясини ижобий баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, йиғма конструкцияларнинг харажатлари бир ярим йил ичида ўзини оқлайди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya