Maqola

2 011 15/08/2023

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга доимий яшаш ҳуқуқи (ВНЖ) олган ёки Россия Федерацияси фуқаролигини олган  шахсларга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Янгиликларга кўра, ВНЖ ёки Россия фуқаролигини олган шахснинг хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари бир йилдан сўнг бекор қилинади. Россия ва Беларус Республикаси фуқаролари томонидан олинган Беларус ҳайдовчилик гувоҳномалари бундан мустасно.

Дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларига Россия ҳайдовчилик гувоҳномалари хорижий гувоҳнома  асосида ҳайдовчилик мактабида ўқишни талаб қилмасдан берилиб, имтиҳон ва тиббий кўрикдан ўтиш кифоя.

Қирғизистон ва рус тили расмий мақомга эга бўлган бошқа мамлакатлар фуқаролари ўзларининг ўз давлатлари «права»лари асосида рус ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари мумкин. Бунинг учун ҳайдовчилик мактабида мажбурий ўқишсиз назарий имтиҳондан ўтиш кифоя.

М, А ва В тоифалари, шунингдек, А1 ва Б1 кичик тоифалари ҳайдовчилик мактабида ўқимасдан туриб «права» олиши мумкин. Бошқа тоифалар учун ҳайдовчилик мактабида тўлиқ ўқиш курси ва назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топшириш талаб этилади.

Ушбу ўзгаришлар 2024 йил 1 апрелдан кучга киради. Ушбу санагача олинган барча хорижий «права»лар яна бир йил давомида, 2025 йил 1 апрелгача амал қилади. Бу вақт ичида уларнинг эгалари имтиҳондан ўтмасдан алмаштиришлари мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya