Maqola

2 048 24/12/2023

Федерация Кенгаши Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) учун миграция соҳаси бўйича бир қатор тавсияларни ишлаб чиқди. Хусусан, тавсиялардан бири Россия ўзаро визасиз саёҳат режими ёки соддалаштирилган виза режимини жорий қилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш зарурлиги бўлди. Бундай шартномаларни ўзаро келишув тамойиллари асосида тузиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, визасиз режим ҳозир Россияга меҳнат муҳожирларини асосий етказиб берувчи давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Арманистон фуқаролари учун амал қилади.

Бошқа давлатлар билан виза режимининг бекор қилиниши меҳнат муҳожирларини етказиб берувчи хорижий давлатлар сафини кенгайтиришга ёрдам беради. Булар, масалан, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка мамлакатлари бўлиши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya