Maqola

1 743 22/12/2023

Шаҳарнинг Красногвардейский туманида меҳнат муҳожири жабрланди.

21 декабр, пайшанба куни маълум бўлишича, Санкт-Петербургдаги Маршал Блюхер проспектида 30 ёшли слесар-сантехник ҳавоза (леса)дан қулаб тушган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар беришларича, эркак олти метр баландликдан қулаган.

Жабрланувчи тез ёрдам машинасида оғир аҳволда шифохонага етказилган, унга кўкрак қафаси, орқа мия ва бошқа жароҳатлар ташхиси қўйилган. Сантехник реанимацияга ётқизилган.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига муҳожирнинг иситиш тизимини ўрнатиш учун ишга олингани айтилган.

Жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya