Teg: мигрант

Меҳнат мигрантлари учун биометрик карта кўринишидаги патент шакли тасдиқланди.

Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев меҳнат муҳожирлари учун меҳнат патентининг янги шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни имзолади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, пластик карточка чипида бармоқ излари ва карточка эгасининг фотосурати киритилган бўлади. Буйруқ 29 декабрдан кучга киради. 8,5 см дан 5,3 см гача ўлчамдаги пластик карточкага...

Москвада мигрантларга бепул ҳуқуқий ёрдам маркази фаолият кўрсатмоқда

«TONG JAHONI» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти 12 йилдирки мигрантларга полиция томонидан ноқонуний қўлга олиш, ойликларни тўламаслик, ноқонуний депортация, ҳужжатларни расмийлаштиришдан ноқонуний бош тортиш каби мигрантлар ҳуқуқларининг бузилишига оид ҳолатларда бепул ёрдам бериб келмоқда. Мигрантлар учун кўрсатилаётган барча хизматлар бепул. “Ҳар йили бизга 40 дан зиёд давлатлардан 15 000 га...

Видеоролик: “Москвага иш излаб” (фойдали маслаҳатлар)

Сахаровадаги Миграция маркази буюртмаси асосида меҳнат мигрантлари учун махсус таълимий мини-фильм тайёрланди. Ушбу фильм рус, ўзбек, тожик, молдован, украин ва озарбайжон тилларида тайёрланган. Москвадаги Миграция маркази раҳбари Николай Федосевнинг фильм ҳақида изоҳ берар экан, ушбу фильмнинг Москвага ишлаш учун келувчи меҳнат мигрантлари учун ўзига хос видео қўлланма эканини таъкидлаб...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya