Teg: миграция

Муҳокамада мигрантлар масаласи. Николай Патрушев губернаторлар билан йиғилиш ўтказади

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Урал Федерал округига кирувчи маъмурий ҳудудлар губернаторлари ва президентнинг округдаги махсус вакили Владимир Якушев иштирокида мажлис ўтказишни режалаштирмоқда. Видеоконференцалоқа тарзида ўтувчи йиғилиш 18 февралда ташкил этилиб, Урал минтақасида хавфсизлик масалаларига бағишланади. Шу жумладан мигрантлар масаласи ҳам кун тартибида бўлади, деб хабар қилмоқда URA.RU...

14 минг мигрант. Санкт-Петербургда ноқонуний рўйхатга қўйишда гумонланувчилар ушланди

Петербургда хорижликларни миграция рўйхатига ноқонуний қайд қилишда гумон қилинаётган 5 киши ушланди. 14 мингдан ортиқ мигрант уларнинг хизматидан фойдаланган, деб хабар бермоқда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк. “Уюшган гуруҳ 5 кишидан иборат бўлиб, уларнинг бири узоқ хориж мамлакати фуқаросидир”, – деган Волк. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчилар миграция масалалари...

“Хуш келибсиз!” Бошқирдистон меҳнат мигрантларини кутмоқда

Россиянинг Бошқирдистон (Башкирия) республикаси янада кўпроқ меҳнат мигрантлари оқимини кутмоқда. Республикада 22 мингга яқин хорижий ишчи патент расмийлаштириш имконияти берилмоқда. 2022-2025 йилларга мўлжалланган Миграция сиёсатининг тасдиқланган концепциясида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжатда малакали мутахассислар улуши камида 90 фоиз бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Белгиланган режага мувофиқ, 2024-2025 йилларда патент расмийлаштирган...

Тадқиқот: Миграция иқтисодиёт ўсишига сабаб бўлади

Ички ва ташқи миграция Россиядаги ишсизлик даражасига амалда таъсир қилмайди. Аксинча, иқтисодиёт соҳалари ўсиши ва кенгайишига олиб келади. Россия Марказий банкининг Узоқ Шарқ бўлинмалари иқтисодчилари Мария Кудаева ва Иван Редозубов ўз тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келган. Улар илмий ишларида мигрантларнинг мамлакатда бўлиши ишсизлик даражасини кескинлаштиради, деган тасаввурни чиппакка чиқарди....

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) аъзо бўлди

Ўзбекистон Миграция бўйича халқаро ташкилотга (МХТ) 173-аъзо давлат сифатида қабул қилинди. Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) – БМТ Миграция агентлиги Кенгашининг Женева шаҳрида очилган 109-сессиясида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикасининг МХТга аъзо бўлиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб- қувватланди.

Росстат: Россия аҳолиси 2017 йилда мигрантлар ҳисобига кўпайди

Россия аҳолиси 2017 йилнинг январь-октябрь ойларида 63,5 минг нафарга ошди, дея хабар қилди Росстат. Маҳкама маълумотларига кўра, 2017 йил 1 ноябрь ҳолатида мамлакат аҳолиси 146,9 млн нафарни ташкил этди, дея хабар қилди RG.ru. Бунда аҳолининг кўпайиши миграция билан боғлиқ экани қайд этилди. 10 ой давомида аҳолининг табиий камайиши 114,9...

Ўзбекистонда миграция сервис-марказлари пайдо бўлади

ҚҲТБТ порталида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Norma.uz’нинг ёзишича, қонун хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига, шунингдек ташқи миграция жараёнларида иштирок этаётган жисмоний шахслар ва барча мулкчилик шаклидаги юридик шахсларга татбиқ этилади. Хорижда ташкилий йўсинда ва якка тартибда ишга жойлаштириш тартиби жорий этилмоқда Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш билан...

Москва вилоятида 1 январдан мигрантлар учун патент 7,5 фоизга қимматлашади

2018 йил 1 январдан Москва вилоятида мигрантлар учун патент нархи қимматлашади. Москва вилоят думаси парламентарияси шу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳасини уч ўқишда бир овоздан қабул қилди, дея хабар қилди Sputnik. “2018 йилда патент нархини 4 мингдан 4,3 минг рубгача оширган ҳолда минтақавий коэффициентни 2,1 ҳажмда ўрнатиш таклиф этилмоқда. Бунда...

Москва ИИБ: ўзбекистонликлар қонунбузарлик қилиш бўйича етакчилик қилмоқда

Москва полицияси хорижий фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар таҳлилини маълум қилди. Унга кўра, Москва шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти собиқ Иттифоқ республикалари фуқаролари томонидан содир этилган. “Жорий йилда Москва ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан жами 4,5 мингдан ортиқ жиноят содир этилган. Жиноятларнинг аксарияти Ўзбекистон, Украина ва Қирғизистон республикаларидан...

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ўзбекистонлик мигрантлар яшаш шароити билан танишди

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Москва вилоятида меҳнат келишуви асосида ишлаётган ўзбекистонликларнинг тижорий меҳмон уйлари (ётоқхона)даги шароитлари билан танишди. Агентлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Х.Асамов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида бўлиб турибди, деб...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya