Полициячиларни дўппослаганлар ака-ука экани маълум бўлди. Уларнинг отаси ватандошларидан ёрдам сўрамоқда
Москва метрополитени ҳудудида полициячиларга ҳужум қилган икки тожикистонлик ўсмирнинг отаси жарима тўлаш учун ёрдам сўраб, ватандошларига видеомурожаат йўллади. Расулжон Ҳамроев YouTube да жойлаган видеомурожаатида Саидакрам Ҳамроев ва Умар Расулжонзода унинг ўғиллари эканини айтади. “Ўғилларим Саидакрам ва Умарнинг бегона юртдаги хатти-ҳаракатларидан норозиман. Улар ҳали ёш ва ака-ука. Саидакрамни қўлга олиб,...