“Хуш келибсиз!” Бошқирдистон меҳнат мигрантларини кутмоқда

Россиянинг Бошқирдистон (Башкирия) республикаси янада кўпроқ меҳнат мигрантлари оқимини кутмоқда. Республикада 22 мингга яқин хорижий ишчи патент расмийлаштириш имконияти берилмоқда. 2022-2025 йилларга мўлжалланган Миграция сиёсатининг тасдиқланган концепциясида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжатда малакали мутахассислар улуши камида 90 фоиз бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Белгиланган режага мувофиқ, 2024-2025 йилларда патент расмийлаштирган...

Яна мигрантлар айбдорми? Бу сафар уй-жой нархлари ошишига мигрантлар сабаб қилиб кўрсатилди

Россия Бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин хорижлик ишчи кучи етишмаслиги боис мамлакатда уй-жой нархи ошиб кетмоқда, деган фикрни билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда. Унинг таъкидлашича, “бутун дунё бўйлаб қурилиш соҳасидаги хизматлар 15 фоизга қимматлашган. Худди шу каби, Россияда ҳам нархлар сезиларли даражада ошган. Нархлар ошиб кетишининг сабабларидан бири “арзон...

Россиядаги мигрантлар “чёрный кассаси” ёхуд мигрантлар ипотекасиз қандай қилиб квартира сотиб олишмоқда?

Россиядаги айрим мигрантлар бир ярим йил ичида ипотека кредитисиз квартира харид қилишмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Унда ушбу мақолани ўқишни тавсия қилиб қоламиз. Ura.ru нашри бу ҳақда катта мақола эълон қилди. Таъкидланишича, Тожикистондан келган мигрантлар банкка омонат қўймасдан ва ипотека кредити олмасдан Россияда квартира сотиб олиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берган....

MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ

Тергов қўмитаси раҳбари Бастрикиннинг айбловлари қанчалик асосли? Мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар қайсилар? Тиббий кўрикдан ҳар 3 ойда ўтиладими? MIGRANT NEWS таҳлилий кўрсатувида шу ва бошқа хабарлар ҳақида хабардор бўлинг. Аввало, ўтаётган ҳафтада Migrant.mobi сайти ўз фаолиятини қайта бошлади. Ўтиб бораётган ҳафта бошида шов-шув ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлган янгилик – Россиядаги...

Россиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистон фуқаролари жалб қилинади

Россия Федерацияси ҳукумати Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси бўйича ўзбекистонликларга ажратиладиган квота сонини оширишга рухсат берди. Россия ҳукумати ўзбекистонлик ишчиларни нафақат қурилиш соҳасига, балки агросаноат мажмуасига (АПК) ҳам кенг жалб қилишни режалаштирмоқда. Россия бош вазири М. Мишустин имзолаган ҳукумат қарорида шу ҳақда сўз боради. Бундан аввал,...

Ўзбекистон элчихонасида паспорт олиш нега бунча қиммат? (видео)

10, 30, 33, 100 ва 170. Бу рақамлар нимани англатар экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Бу рақамлар Марказий Осиёнинг 5 республикаси фуқаролари чет элда паспорт олиш учун тўлайдиган тўлов миқдорларидир. Лавҳамиз давомида ушбу мавзуга батафсил тўхталамиз. Ўзбекистон фуқаролари республиканинг дунё мамлакатларида фаолият юритувчи консулликлари орқали турли ҳужжатларни олишлари мумкин. Хорижга...

Медведев: Россияга келаётган мигрантлар сони 1 йилда 33 фоизга ортган

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари мигрантлар билан боғлиқ воқеалардан келиб чиққан ҳолда чоралар кўришга чақирган. Унинг айтишича, хорижликларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳам мажбурий бўлиши керак. «Муҳожирлар келиши ортмоқда, айниқса, кўплаб мамлакатда эпидемияга қарши чоралар сусайтирилгач, 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 1/3 фоизга кўп бўлди. Ҳар йили бизга бир неча...

Ҳар 3 ойда тиббий кўрикдан ўтилмайди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий фуқароларни қийнаётган саволга жавоб берди

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтиш муддатига доир масалага ойдинлик киритди. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига мувофиқ назарда тутилган 3 ойлик муддат тиббий кўрикдан ҳар 3 ойда бир марта ўтиш зарурлигини англатмайди. Вазирлик Ахборот хизматининг хабар қилишича, кимё-токсикологик тадқиқотларни ўз ичига олган тиббий кўрикни ўтказиш...

Тадқиқот: Миграция иқтисодиёт ўсишига сабаб бўлади

Ички ва ташқи миграция Россиядаги ишсизлик даражасига амалда таъсир қилмайди. Аксинча, иқтисодиёт соҳалари ўсиши ва кенгайишига олиб келади. Россия Марказий банкининг Узоқ Шарқ бўлинмалари иқтисодчилари Мария Кудаева ва Иван Редозубов ўз тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келган. Улар илмий ишларида мигрантларнинг мамлакатда бўлиши ишсизлик даражасини кескинлаштиради, деган тасаввурни чиппакка чиқарди....

Патентли мигрантларга навбатдаги тақиқ. 1 апрелдан патентли меҳнат мигрантлари Карелияда ҳам ишлай олмайди

Россиянинг Карелия республикаси маъмурияти (маъмурий маркази – Петрозаводск шаҳри) патент асосида ишловчи меҳнат мигрантлари ишга қабул қилинмайдиган соҳаларни маълум қилди. Республика раҳбари Артур Парфенчиков шу мазмундаги фармонни имзолаган. Шундай қилиб, 2022 йил 1 апрелдан эътиборан республикада патент асосида меҳнат қилувчи хорижий ишчиларни жалб қилишга доир тақиқ кучга киради. Фармон...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya