Россияда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси қулликдан озод этилди

Россия Федерациясида 14 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатлари олиб қўйилган ва текинга ишлашга мажбурланган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Волгограддаги вакили Шерзод Каттахонов маълум қилди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 февраль куни ишонч телефонига 14 нафар ўзбекистонликдан ёрдам сўраб мурожаат келиб тушган. Фуқаролар иш берувчи олиб қўйган паспортларини...