Maqola

639 08/07/2022
✅ ИСТАНБУЛ
ИЭТТ томонидан қилинган баёнотда, 9 кунлик байрамнинг Қурбон ҳайитига тўғри келадиган 9-13 июль кунлари Истанбулда жамоат транспортларидан фойдаланиш бепул бўлади.
 
✅ АНҚАРА
ЭГО Бош бошқармаси томонидан қилинган баёнотда, 2022 йил 9-10-11-12 июль кунлари Қурбон ҳайити пайтида автобус, метро, Анкарай ва телеферик хизматлари бепул бўлиши айтилди.
 
✅ АНТАЛЯ
Анталия шаҳар муниципалитети томонидан қилинган баёнотда, Қурбон байрами ва 15 июль Демократия ва Миллий бирлик кунида расмий давлат рақамлари бўлган жамоат транспорти воситалари ва енгил рельсли тизимли транспорт воситаларида бепул жамоат транспорти хизмати кўрсатилиши маълум қилинди.
 
✅ БУРСА
Бурса шаҳар ҳокими Алинур Акташ ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Қурбон ҳайитининг дастлабки икки кунида жамоат транспорти бепул бўлишини маълум қилди.
 
✅ ГАЗИАНТEП
Газиантеп шаҳар ҳокимияти томонидан қилинган баёнотда, ГББга уланган трамвай ва автобусларнинг Қурбон ҳайити давомида бепул хизмат кўрсатиши маълум қилинди. Бундан ташқари, Газиантепда арафа (8 июль) куни ҳам жамоат транспортидан бепул фойдаланиш мумкин.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya