Maqola

2 797 25/01/2024

Чет элликларнинг рус тили ва Россия Федерацияси қонунлари бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисида сертификатлар шубҳа остига олинди ва текширилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк Санкт-Петербургдаги йирик компаниянинг бош директори рус тили ва Россия қонунчилиги бўйича тест топширишга мажбур бўлган ноқонуний мигрантлардан пул ишлашга қарор қилгани ҳақида маълум қилган.

Директор муҳожирлардан имтиҳон олиш учун шу масалада “ваколатли” бўлган иккита университет ходимини топган. Улар пул эвазига янги келган муҳожирлардан рус тили бўйича “тест”лар ўтказишган. Шунингдек улар Россия Федерацияси қонунларидан ҳам “синовдан” ўтказилган. Уларнинг ҳар бири “ўқитувчиларга” пул тўлангани сабабли бу имтиҳонларни қийинчиликсиз топширишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1-моддаси (“Ноқонуний миграцияни ташкил этиш”) бўйича жиноий иш қўзғатди. Гумонланувчиларнинг хонадонлари тинтув қилинди. Улардан мобил телефонлари, ноутбуклари ва бошқа далиллар олинди. Иш бўйича айбланувчилар ички ишлар бўлимига олиб кетилди: икки нафари тергов изоляторига жойлаштирилди, икки нафари кетмаслик тўғрисида тилхат билан қўйиб юборилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya