Мақола

1 076 25/11/2022

2023 йилдан патентида ишлайдиган касби кўрсатилмаган мигрантларга нисбатан жарима қўлланилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб Челябинск вилояти губернаторининг 11.11.2022 йилдаги №306 қарорига мувофиқ  меҳнат патентларида чет эл фуқаросининг касби (мутахассислиги, лавозими, меҳнат фаолити тури) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ҳозир фойдаланилаётган патентларда касб-ҳунар (мутахассислик, лавозим, меҳнат фаолияти тури) кўрсатилмаган ҳолда мазкур ҳужжат белгиланган муддатгача амал қилади ва муддат тугаганидан сўнг ўзгартирилади.

Чет эл фуқароси томонидан патентда кўрсатилмаган касб (мутахассислик, лавозим, меҳнат фаолияти тури) бўйича меҳнат фаолиятини амалга оширганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.10 моддаси 1-қисмида 5 минг рублгача жарима солиш ва Россия Федерация ҳудудидан чиқариб юбориш шаклидаги маъмурий жавобгарлик (ёки чиқариб юбормай жаримага тортиш) назарда тутилган.

Бундан ташқри, чет эл фуқароси патентда кўрсатилмаган касб ёки мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланса, иш берувчилар ҳам РФ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.15 моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилади. Уларга нисбатан саккиз юз минг рублгача жарима ёки тўқсон кунгача фаолиятини тўхтатиб қўйиш чораси қўлланилиши мумкин.

Манбаа: np-vesti.ru нашри.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация