Мақола

2 674 30/12/2022

Россия Ички ишлар вазирлигининг 16.11.2022 йилдаги 867-сон буйруғи билан чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг турган жойига келиши тўғрисидаги билдиришнома шаклига ўзгариш киритилди. Янги шакл 2023 йил 1 январдан қўлланилиши керак. 

Чет эллик фуқаронинг келиши ҳақида ким хабардор қилиши керак?

Эслатиб ўтамиз: қабул қилувчи томон миграцияни рўйхатга олиш органига чет эллик фуқаро келганлиги тўғрисидаги билдиришномани юбориши шарт. Бундай билдиришнома чет эл фуқароси яшаш жойига келган кундан бошлаб етти иш кунидан кечиктирмай юборилиши шарт (“Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграция рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги 18.07.2006 йилдаги 109-ФЗ-сон Федерал қонунининг 20 м. 3-б.).
Қуйидагилар қабул қилувчи томонлар деб ҳисобланади:

  • чет эл фуқаросига яшаш учун уй ёки бошқа жой ажратган РФ фуқароси ёки ташкилот;
  • чет эл фуқароси иш берувчи компания манзилида ёки унинг бинолари (қурилма ёки иншоотида) манзилида яшаган тақдирида иш берувчи ташкилот (109-ФЗ-сон Қонуннинг 2-м. 7-б.).

Билдиришнома шакли бироз ўзгарган. Амалдаги шаклдан фарқли равишда янги билдиришномада “Таълим олиш мақсадида вақтинчалик яшаш учун рухсатнома” деган қатор бор. Бу қатор “РФда қолиш (яшаш) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тури ва реквизитлари” бўлимида жойлашган. Шаклнинг қолган қисми аввалгидек қолган.

Бунда илгаригидек чет эл фуқароси ҳақида маълумотларни, унинг яшаш жойи ва уни қабул қилувчи томон ҳақида маълумотларни киритиш керак бўлади.
Билдиришнома қоғоз шаклида (шахсан, кўптармоқли миграция марказида ёки почта орқали) ва электрон шаклда топширилиши мумкин, деб ёзади Мigranto.ru.

Миграция рўйхатидан ўтиш ҳақидаги янги билдиришнома шаклини юклаб олинг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация