Maqola

1 155 02/03/2022

Владимир Путин 10 минг доллардан кўп бўлган нақд кўринишдаги валютани Россиядан олиб чиқишга тақиқ қўювчи фармонни имзолади. Бу амалиёт 2 март санасидан кучга киради.

Ҳужжатларда айтилишича, бундай чора-тадбирларнинг кўрилишига АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг Россияга қарши санкциялар жорий этган нодўстона ва халқаро ҳуқуққа зид ҳаракатлари сабаб қилиб кўрсатилган.

Чеклов қачонгача амалда бўлиши ҳозирча номаълум.

Ушбу фармон резидентларни Россияга нисбатан дўстона муносабатда бўлмаган мамлакатларга алоқадор бўлган хорижий шахслар билан рублда қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва кредитлар бўйича битимлар тузишда алоҳида тартиб-қоидаларга риоя қилишга мажбур қилади.

Ушбу тартиб амалга киргач, бундай операциялар хорижий инвестицияларни назорат қилиш комиссиясининг рухсатини талаб қилади.

Маълумот учун, Президент Владимир Путиннинг 24 феврал куни Украинага қарши бошлаган ҳарбий операциялари дунё ҳамжамияти томонидан салбий кутиб олинди ва айрим жойларда «террор» деб талқин қилинди.

НАТО ва ЕИ Россияни муроса қилишга чақирди. Путиннинг ушбу ҳаракатларига жавобан дунё мамлакатлари, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Япония каби мамлакат ва платформалар санкция қўйди. Россиянинг энг нуфузли банклари санкцияларга учради ва SWIFT дан чиқариб юбориш масаласи кўрилди.

Украинадаги ҳарбий операциялардан сўнг рубл тарихда кузатилмаган энг паст кўрсатгични қайд этди.

Марказий банк асосий ставкани 20 фоизга оширди ва валюта курсини барқарорлаштириш учун 2014 йилдан бери илк бор валюта интервенсияларини бошлади. Икки кундан кейин регулятор доллар ва евродаги олтин-валюта захираларидан фойдаланишни чекловчи санкцияларга тушиб қолгани сабабли валюта савдосини тўхтатишга мажбур бўлди.

Халқаро миқёсдаги савдоларда рубл курси 1 март ҳолатига кўра:

1 доллар = 121,3 рубл ва 1 евро = 130,3 рублни ташкил қилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya