Мақола

1 502 17/01/2024

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президентимиз томонидан ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди.

Танқидий руҳда билдирилган фикрларда иқтисодий комплексда раҳбар ўринбосарларида замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаётгани айтиб ўтилди. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ишсизлик ва меҳнат муҳожирлари масаласига ҳам тўхталиб, бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.

Масалан, ҳозирда чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда.

Европа, Осиёнинг ривожланган мамлакатлари билан жуда катта келишувлар доирасида 150 мингта ишчига буюртма берилган бўлса-да, бор-йўғи 9 минг ишчи юборилган.

Шу муносабат билан ташқи меҳнат миграцияси тизимидаги ишларни лозим даражада ташкил қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш ўринларини яратиш ва аҳолини касбга ўқитиш борасидаги камчиликларни бартараф этиб, 100 минг ишчига касб-ҳунар ва тил ўргатиб, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш вазифаси қўйилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация