Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш MIGRANT.MOBI узлуксиз линиясига Ўзбекистон Республикаси фуқароси Феруза Акрамовна Ўткирова мурожаат қилиб, 3 ноябрь куни РФ Ички ишлар вазирлиги Москва областининг Клин райони бўлими вояга етмаганлар ишлари буйича бўлими ходимлари 6 ёшли қизи Рухшонани тортиб олишгани ва ҳанузгача беришмаётганини баён этди. РФ Оила кодексининг 77-моддасида кўрсатилганидек, ҳомийлик ва васийлик органлари болани ота-онасидан дарҳол тортиб олиш ҳуқуқини юзага чиқарадиган, боланинг ҳаёти ёки саломатлигига ҳеч қандай таҳдид юзага келмаган.
3 ноябрь куни Феруза Ўткирова кўчага ўз ишлари билан чиқиб, қизалоғини тўнғич ўғли (19 ёшли) билан уйда қолдиради. Ўғлини зудлик билан ишхонасидан чақириб қолишади, у онасининг уяли телефонига қўнғироқ қилиб туша олмай, иложсиз, синглисини уйда қолдириб, ишига жўнайди. Афтидан, ака шошганидан у уй эшигини қулфлашни ёдидан чиқаради ёки Рухшонанинг ўзи эшикни оча олади, лекин қизалоқ кўчага чиқади ва уни полиция бўлинмасига олиб кетишади.
Айни пайтда Рухшона Клиндаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган «Согласие» ижтимоий-реабилитация мараказида ушлаб турилибди. Ўтган шунча вақт мобйанида онасига бир марта фарзандини кўришга изн беришган. Онаизорнинг айтишича, ушбу марказ ходимлари бир неча бор уни ҳақорат қилишган ва таҳқирлашган, вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими ходими эса унга фарзандини яқин орада қайтариб қўлига ололмаслигини айтиб, таҳдид қилган.
Айни пайтда қизалоқнинг барча ҳужжатлари тайёр, оила асло пароканда эмас — иноқ, қизнинг ота-оналари пиёниста эмас. Онаизорга вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясининг қарорисиз фарзандини қайтариб беришмоқчи эмас.