Maqola

799 23/08/2022

Режалаштирилган бир қатор рейслар Самарқанд халқаро аэропортидаги техник сабабларга кўра бекор қилинмоқда, деб ёзади Газета.уз Uzbekistan Airways маълумотларига таяниб.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 12−20 сентябрь кунларига режалаштирилган Тошкентдан, қолаверса, Россия, Қозоғистон ва Туркиядан Самарқандга бўлган бир қанча мунтазам қатновларни бекор қилди.

Бу қуйидаги рейсларга тааллуқли:

  • HY041/042, HY043/044, Тошкент — Самарқанд — Тошкент;
  • HY275\276 Самарқанд — Истанбул — Самарқанд;
  • HY605\606 Самарқанд — Москва — Самарқанд;
  • HY767\768 Самарқанд — Олмаота — Самарқанд;
  • HY639\640 Самарқанд — Санкт-Петербург — Самарқанд;
  • HY9606\9605 Москва — Самарқанд — Москва.

Авиакомпания маълумотларига кўра, рейслар Самарқанд халқаро аэропортидаги техник сабабларга кўра бекор қилинмоқда.

Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд аэропорти 14−16 сентябрь кунлари шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтиши муносабати билан тижорий йўловчи ва юк ташувчи рейсларни бекор қилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya