Maqola

6 067 13/01/2024

Қасддан ўт қўйиш натижасида 120 миллион рублдан ортиқ зарар етказилган.

Ишлаган одамнинг пешона тери пулини вақтида ва келишилган миқдорда бериш шарт. Бунга тушунмаган новосибирсклик бир хасис қимматбаҳо автомобилидан айрилиб қолди.

Воқеа 2023 йилнинг февралида содир бўлган эди. Тожикистонлик ишчи Қосимжон Ҳожибоев ўзига кам иш ҳақи берилганидан кўнгли тўлмай, “ҳа, сеними”, деди-ю зиқна хўжайинининг машинасига ўт қўйиб юборди. Гараждаги ёнғин туфайли олов бошқа машиналарга ҳам ўтиб, жами 10 та автомобил куйиб кул бўлди. Шу кунларда бўлиб ўтган судда муҳожир беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бундай қарор Новосибирск суди томонидан қабул қилинган.

Суд Ҳожибоевни ўғирлик ва бировнинг мулкини қасддан йўқ қилишда айбдор деб топди. У ўз айбига иқрор бўлмаган, лекин суд уни ўғирланган велосипед ва гаражни таъмирлаш, шунингдек, ёниб кетган автомобилларга етказилган зарар учун товон пули тўлашга ҳукм қилди.

Маошидан ҳафсаласи пир бўлган ходим гаражга ўт қўйиб, ўша ердаги  велосипедминиб кетган. Ёнғин туфайли 10 та қимматбаҳо автомобил, жумладан Bentley, Mercedes-Benz, Lexus каби қимматбаҳо автомобиллар куйиб кул бўлган.

Зарарларга транспорт воситаларининг қиймати ва ичидаги шикастланган нарсалар киради. Автомобиллар ёниб кетса-да, ўша ерда бўлган икки киши жабрланмаган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya