Мақола

1 647 16/02/2022

Петербургда хорижликларни миграция рўйхатига ноқонуний қайд қилишда гумон қилинаётган 5 киши ушланди.

14 мингдан ортиқ мигрант уларнинг хизматидан фойдаланган, деб хабар бермоқда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

Уюшган гуруҳ 5 кишидан иборат бўлиб, уларнинг бири узоқ хориж мамлакати фуқаросидир”, – деган Волк.

Унинг сўзларига кўра, гумонланувчилар миграция масалалари бўйича бўлинмаларга қабул қилувчи томонга доир, иш жойи ва яшаш манзили ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим этиб келган.

Жиноий бизнес 2018 йил май ойидан буён фаолият кўрсатиб келганТергов маълумотларига кўра, гумонланувчиларнинг жиноий хизматларидан 14 мингдан ортиқ хорижий фуқаро фойдаланган”, – деган Ирина Волк.

Ушланганларга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 322.1-моддаси, 2-қисми (Ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан жиноий иш очилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация