Maqola

977 24/02/2022

Қозоғистондаги январ митинглари ортидан Ўзбекистоннинг 14 фуқароси қўлга олинган.

Ўзбекистон томони Қозоғистон ТИВга бу борада тўлиқ маълумот бериш ҳамда консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборган. Бу ҳақда “Хабар 24” давлат телеканали хабар қилмоқда.

Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Элвира Азимованинг телеканалга маълум қилишича, Қозоғистондаги январь воқеаларида иштирок этишда гумон қилиниб, жами 18 нафар хорижлик ҳибсга олинган. Улардан 14 нафари Ўзбекистон, икки нафари Россия ва икки нафари Қирғизистон фуқароларидир.

Ўзбекистон ТИВ расмийси хабар беришича, Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси Қозоғистон ТИВига нота юборган. Унда Ўзбекистоннинг ҳибсга олинган фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этиш сўралган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси ҳамда Алмати ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналар Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада эканлиги қайд этилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya