Мақола

3 124 15/12/2017

2017 йилда 400 мингга яқин мигрантга Москвада ишлаш ва қонуний бўлиб туриш учун патент берилган бўлса, 40 минг нафар ноқонуний мигрант Россия пойтахтидан чиқариб юборилди, дея хабар қилди шаҳар мэри Сергей Собянин.

“Москва шаҳридаги жиноятларнинг катта қисмини ташкил этган мигрантлар томонига кўплаб эътирозлар мавжуд. Айтиш мумкинки, ушбу муаммо ҳал этилди, албатта, улар ҳамон шаҳримизда салбий иллатлар ва жиноятчиликларга қўл уришмоқда, бу бир томондан. Бошқа томондан йилдан-йилга мазкур соҳа тобора барқарорлашиб бормоқда: жорий йилда 400 минг нафарга яқин мигрант патент олди”, – деди Собянин.

Шу билан бирга, 2017 йилда қонуний асосларда ҳисобга туриш ва ишлашни истамаган 40 минг нафардан зиёд мигрантлар пойтахтдан чиқариб юборилди.

Қайд этиш жоизки, 2017 йил 1 октябрь ҳолати бўйича Россияда 925 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат патенти асосида фаолият олиб бормоқда. ИИВ маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар РФдаги барча мигрантларнинг 10 фоизга яқинроқни ташкил этади.

Манба: Sputnik

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация