15 июлдан бошлаб пандемия сабабли 2020 йил март ойида Россия Федерацияси ҳудудига кириш бўйича жорий қилинган барча чекловлар бекор қилинди, деб хабар беради rbc-ru.
Вақтинчалик чекловлар коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил март ойида жорий қилинганди.
Маълум қилинишича, Роспотребнадзор 14 июндан коронавирус чекловларини бекор қилган бўлсада, ҳукумат томонидан Россияга қуруқликдаги чегарадан кириш ва чиқишдаги чекловлар сақланиб қолинганди.
Тезкор штаб, Беларусь фуқаролари учун Россияга келишда ПЗР тести натижаларини тақдим этиш талаби бекор қилинганлигини эълон қилди. Бошқа мамлакат фуқаролари учун эса ПЗР тестини топшириш талаби сақлаб қолинган.
Шу билан бирга, агар COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашса, чеклов чоралари қайта тикланаши мумкин.