Россиянинг 60 га яқин шаҳрида мамлакатнинг Украинага бостириб киришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, норозилик билдириб кўчага чиққанлардан 1789 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари берган маълумотларга кўра, Москванинг ўзида ҳибсга олинганлар сони 800 дан ортиқни ташкил этади.
Санкт-Петербургда 400 дан ортиқ, Екатеринбургда 39, Краснодарда 55 ва Саратовда 28 киши ҳибсга олингани айтилмоқда.
Шу билан бирга, Россиянинг ўнлаб таниқли шахслари ҳам Россиянинг Украинага бостириб киришига қаршилик билдириб, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар қилган.