Мақола

1 947 16/03/2023

Байрам меҳмонларини кенг қамровли дастур кутмоқда: 7 соатлик тўхтовсиз байрам, энг яхши ижрочилар иштирокида 3 соатлик Гала-концерт.

19 март куни Москвадаги VK Стадиумда 5000 дан ортиқ кишини жамлайдиган Наврўз байрами тантанаси бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар ажойиб кўнгилочар дастур ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишди: меҳмонлар замонавий тарзда байрам маданияти ва анъаналари муҳитига гувоҳ бўлиши, фотозоналарга ташриф буюриши, кўнгилочар дастурда иштирок этиши, махсус таомлардан харид қилиши, сумалак татиб кўриши мумкин бўлади.

Гала-концертда Ўзбекистон ва Тожикистон юлдузлари иштирок этади:
— Corleone,
— Сафармуҳаммад,
— Далер Назаров,
— Нигина Омонқулова,
— Жасурбек Мавлонов.

Наврўз байрамини нишонлаш дастурига қуйидагилар киради:
— халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси;
— санъат кўргазмаси;
— стрит-фуд ва фотозоналар;
— ўйин-кулги;
— дизайнерлар учун савдо майдончалари;
— сумалак;
— ва бошқалар.

Меҳнат мигрантларини жалб қилишдан манфаатдор бўлган иш берувчилар байрам тантаналарида ишлашга таклиф этилади!

Байрам ташкилотчилари: «Кликстарс» и «Саховат».
Ҳамкор: «Тинькофф».
Ахборот ҳамкори: Мигранто.ру портали

Тадбир санаси: 19 март, соат 13:00.
Манзил: Москва, Ленинград проспекти, 80, уй. 17 – VK Стадиум.

Манба: Мигранто.ру.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация