Мақола

685 11/11/2022

Бу йилги анжуманда Москвадаги ўзбек диаспорасининг таниқли вакиллари – тадбиркорлар, шифокорлар, олимлар ва жамоат арбоблари, маданият ва спорт намояндалари, Москвадаги ҳокимият ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

Анжуманнинг биринчи қисмида Москва шаҳридаги ўзбек диаспорасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, жумладан. Москва ва Москва вилоятидаги ўзбек жамиятларини бирлаштириш, Ўзбекистон ёшларининг гиёҳванд моддалар савдосига жалб қилишга уринаётган шахсларга қарши кенг кўламли кураш олиб бориш вазифалари муҳокама этилиши режалаштирилган. Виждонсиз иш берувчиларга ва кредит, банк тўловлари соҳасидаги фирибгарларликка қарши кураш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Бу ҳақда “Мигранто.ру” хабар берди.

Шунингдек мигрантлар фарзандларининг Россия жамиятига ижтимоий-маданий жиҳатдан мослашуви бўйича диаспоралар ҳаракатларини бирлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни муҳокама қилиш ва қабул қилиш кўзда тутилган.

Ўзбек диаспораси анжуманининг иккинчи қисмида “Восток” ўзбек ишбилармонлари клубининг йиғилиши режалаштирилган бўлиб, унинг вазифаси Москвадаги муваффақиятли тадбиркорларни бирлаштириш, сўнгра “Саховат” хайрия жамғармаси билан шартнома имзолашдан иборат.

Конференцияда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин: https://diasporauz.ru/conference2022

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация