Мақола

715 06/06/2022

Ўзбекистон ва Тожикистонни боғлайдиган поезд ҳафтада бир марта Душанбедан Самарқанд орқали Тошкентга қатнайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг музокаралари якунлари бўйича брифингда маълум қилинди.

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 20 июндан бошлаб Тошкент — Душанбе йўловчи поезди қатновини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Тожикистон томонининг таклифига кўра, «Душанбе — Самарқанд — Тошкент» йўналиши бўйлаб мунтазам темир йўл қатнови ташкил этилмоқда.

Халқаро йўловчи поезди ҳафтасига бир марта Душанбе — Қудуқли — Сариосиё — Қумқўрғон — Дарбанд — Деҳқонобод — Қарши — Самарқанд — Жиззах — Гулистон — Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Душанбедан Тошкентгача бўлган масофа 916 км. Сафар вақти — 21 соат.

Таркиб «Тожикистон темир йўли» томонидан шакллантирилади. Поезд 10 та вагондан иборат бўлиши таклиф қилинмоқда: 1 та СВ, 4 та купе, вагон-ресторан ва 4 та плацкарт вагондан иборат бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация