Maqola

1 088 09/04/2022

2021 йили салкам 32 минг ўзбекистонлик ўзларининг янги ватанлари сифатида Россияни танлаб, ушбу давлат фуқаролигини олган.

Бу рақам 2020 йилдагига нисбатан қарийб 9 минг кишига кўпдир. 2020 йилда 23 минг 100 ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган эди. FinExpertiza аудит-консалтинг компанияси Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда ушбу маълумотларни тақдим этмоқда.

Унга кўра, 2021 йилда 735 минг 400 киши Россия фуқаролигини олган. Бу эса, 2000 йилдан буёнги энг рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Бунда юқоридагиларнинг ярмидан кўпроғи украинлар бўлиб, 376 минг кишини ташкил этмоқда. Россия фуқаролигини олганлар орасида Тожикистон (14,1 фоиз ёки 103 минг 700 киши) ва Қозоғистон (6,8 фоиз ёки 49 минг 900 киши бўлиб турибди).

Манба: FinExpertiza

Россия фуқаролигини олганларнинг катта қисми Ростов вилояти ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда Москва агломерацияси, Санкт-Петербург ва Ленинград области бормоқда.

Қайд этилишича, сўнгги 10 йилда Россия фуқаролигини олишни истаганлар сони фақат кўпаймоқда.

Қайд этиш ўринли, ўзбекистонликлар Россия фуқаролигини олиш бўйича 5-ўринни қайд этишган. Ундан олдин 46 минг 900 киши Арманистон турибди. 2021 йилда Озарбойжоннинг 30 минг 800, Белоруснинг 24,5 минг, Молдованинг 23 минг 700, Қирғизистоннинг 19 минг 200 фуқароси Россияни янги ватани сифатида танлаган.

Манба: FinExpertiza

Таъкидланишича, Россия фуқаролигини олганлар орасида Германиянинг 481, АҚШнинг 388, Италиянинг 226, Франциянинг 167, Британиянинг 99 фуқароси ҳам бор. Шунингдек, Греция, Полша, Куба, Хитой, Нидерландия, Финландия, Швейцария, Австралия, Белгия, Дания, Корея, Португалия ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳам бор.

Умуман, Россия фуқаролигини 2 хил усулда олиш мумкин.

  1. Мигрант вақтинча яшаш учун рухсатномани расмийлаштиради, сўнгра, камида бир йил ўтгач, яшаш учун рухсатнома олади. Орадан 5 йил ўтгандан сўнг, фуқароликка топшириши мумкин.
  2. Соддалаштирилган тартибда фуқаролик учун ҳужжатларни топширса бўлади. Чунки, Россиянинг ўзи ҳам меҳнатга лаёқатли солиқ тўловчилар сони кўпайишидан манфаатдор.

Соддалаштирилган тартиб бўйича Беларус, Қозоғистон, Молдова ва Украина фуқаролари, шунингдек, собиқ Иттифоқ республикалари паспортларини олганлар, рус тили ташувчилари деб топилганлар, Россия олий ўқув юртларини тамомлаганлар, юқори малакали мутахассислар, россияликларнинг яқин қариндошлари, Россияда камида 3 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган якка тартибдаги тадбиркорлар Россия фуқаролигини олиш учун ҳужжат топшира олади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya