Мақола

853 06/04/2023

2022 йилда Ўзбекистонда солиқ резиденти мақомини олган россияликлар сони 2021 йилга нисбатан 32 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ТАСС агентлигига маълум қилди.

 «2022 йилда Россия Федерациясининг 1199 нафар фуқароси Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти мақомини олди, улардан 1108 таси юридик (92 фоиз), 91 нафари жисмоний шахс (8 фоиз). 2021 йилга нисбатан (802 та юридик, 108 нафар жисмоний шахс) бу 32 фоизга (289 та) кўпдир».

Резидент мақоми бир йилга берилади. Уни олиш учун солиқ қўмитасига ариза топшириш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида йилига камида 183 кун ёки шу муддатга бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ истиқомат қилиш керак.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация