Maqola

991 13/02/2023

Украинадаги уруш мигрантларни қўрқитмайди – улар оммавий равишда Россия фуқаролигини олишда давом этмоқда.

Баъзи ОАВ ларида чет эллик мигрантларнинг Россия фуқаролигини олишга иштиёқи пасайганини маълум қилишса, бошқалари чет элликларнинг оммавий равишда Россия фуқаролигини олишда давом этаётганини ёзишмоқда.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги “Мигрант Медиа” лойиҳасининг сўровига жавоб берди. Вазирлик 2022 йилда қанча қирғизистонлик Россия Федерацияси фуқаролигини олгани ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. “Ҳар йили тахминан 8-9 мингга яқин ватандошларимиз Россия фуқаролигини олмоқда”,- дейилади вазирлик хабарида.

Аммо Россия Федерация Ички ишлар вазирлиги бошқа рақамларни келтирмоқда – 2022 йилнинг биринчи ярмида деярли 11 минг қирғизистонлик Россия паспортини олган. Бу ҳақда “Азаттык” (“Озодлик”) радиоси хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya