Мақола

1 062 09/02/2023

Мигрантлар фаолияти бўйича 20 000 000 ҳужжат расмийлаштирилди.

Россия Федерацияси дунёнинг кўплаб мамлакатлари фуқароларини ишлаш ва яшаш мақсадида жуда қизиқтиради. Бу ерга баъзилар вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келишса, бошқалар Россия фуқаролигини олишни мақсад қилиб келадилар.

2022 йил натижаларини турли мақомлар бўйича кўрсаткичлари билан танишинг:

• Чет эл фуқароларига берилган визалар – 299 569;

• мигрантларга берилган патентлар – 2 059 964;

• ишлаш учун рухсатнома – 95 328;

• вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) – 174 243;

• доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) – 286 220;

• Россия фуқаролигини олганлар – 691 045.

Россияга кириш учун тақиқлар – 141 350 фуқарога нисбатан қўлланилди.

Миграция рўйхатига олинганлар – 16 870 094 нафарни ташкил этди.

Бу маълумотларни migron.ru канали чоп этди.

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация