Мақола

605 16/01/2023

Қирғизистон Миллий банки маълумотларига кўра, аввалги максимал кўрсаткич 2021 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда Россия Федерациясидан республикага 11 ой ичида тахминан 2,45 миллиард доллар тушган.

Қирғизистон 2022 йилнинг 11 ойи давомида Россиядан пул ўтказмалари тизимлари орқали рекорд миқдорда 2,6 миллиард доллар олди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий банкининг  ҳисоботида айтилади.

“2022 йилнинг январ-декабрь ойларида Қирғизистон Россиядан 2,6 миллиард доллар олди”, — дейилади ҳужжатда.

Бу мутлақ рекорддир. Бунгача максимал кўрсаткич 2021 йилда қайд этилган бўлиб, 11 ой ичида Россия Федерациясидан республикага 2,45 миллиард долларга яқин маблағ ўтказилган.

Ўтган йилнинг шу даврида Қирғизистон АҚШдан қарийб 51 миллион доллар, Туркиядан 11 миллион доллардан ортиқ, Қозоғистондан 6 миллион доллар олган.

Пулнинг асосий қисми Россиядан Қирғизистонга меҳнат мигрантлари томонидан жўнатилган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Россия ҳудудида 700 мингдан 1 миллионгача Қирғизистон фуқароси вақтинча иш билан банд, деб хабар беради ТАСС.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация