Мақола

889 06/03/2023

2022 йилда Санкт-Петербургда чет эллик ишчилар билан юзга яқин бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари – Санкт-Петербург бош давлат меҳнат инспектори Игор Беляевга таяниб ёзмоқда.

“2022 йилда чет эллик ишчилар билан юзга яқин бахтсиз ҳодиса юз берди. Бизга ҳалокатли бахтсиз ҳодисалар ҳақида маълумотлар ҳам келади. Аксарият ҳолатларда бундай ҳолатлар, жумладан баландликдан йиқилиш қурилиш соҳасида юз беради”,- деди Беляев Санкт-Петербург телеканали эфирида.

Ҳар бир бундай ҳодиса меҳнат инспекцияси томонидан ҳар томонлама текширилади. Ва дарҳол қоидабузарликлар аниқланади – масъул шахслар ходимлар билан хавфсизлик бўйича брифинглар ва машғулотлар ўтказмайдилар, уларга шахсий ҳимоя воситаларини бермайдилар. Бундан ташқари, ишчиларнинг малакаси улар бажарадиган ишларнинг мураккаблигига мос келмаслиги мумкин.

Аввалроқ Санкт-Петербург ҳукумати шаҳарда 300 мингга яқин хориждан келган одам истиқомат қилаётганини маълум қилганди, деб ёзади Медиа-миг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация