Ўтган йил давомида вилоятда ноқонуний юрган 380 нафар хорижлик вилоят ҳудудидан чиқариб юборилган. 2021 йилга нисбатан бу кўрсаткич икки баробарга ошган.
Свердловск вилоятида ўтган йили миграция соҳасида 927 та жиноят аниқланган. Йил давомида бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан қарийб 25 фоизга ошган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг вилоят бош бошқармаси бошлиғи Александр Мешков маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, ўтган йил давомида вилоятда ноқонуний бўлиб турган 380 нафар хорижлик вилоят ҳудудидан чиқариб юборилган. 2021 йилга нисбатан бу кўрсаткич икки баробарга ошган.
Мешков рўйхатга олинган ҳужжатсиз мигрантлар сонининг кўпайишини миграция қонунчилигини бузганларни аниқлаш бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари фаоллашгани билан боғлади.
Аввалроқ Медиа-МИГ Сургутда хорижликлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони ортгани ҳақида хабар берганди.