Шу йилнинг январь ойидан сентябрга қадар Россияга келган мигрантларнинг энг кўп қисмини ўзбекистонликлар ташкил этди.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Россияга меҳнат қилиш мақсадида Ўзбекистондан – 4 465 692 киши, Тожикистондан – 2 714 331 киши ва Қирғизистондан – 675 968 нафар фуқаролар келган.
“RT” сайти Россия ИИВ статистик маълумотлари билан танишиб, шу ҳақда маълумот берди.
Ушбу маълумотларга кўра, Тожикистондан – 81 671 нафар, Қозоғистондан – 71 568 нафар ва Ўзбекистондан – 55 388 нафар фуқаро Россияга ўқиш мақсадида келган.
Бу даврда Россияга кириб келган Хитой (23 763 киши), Туркия (21 785 киши) ва Беларусь (10 505 киши) фуқароларининг асосий маысади эса тадбиркорлик фаолятини амалга ошириш бўлди.
Эслатиб ўтамиз: аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Россияда мигрантлар яшайдиган жойларда ҳуқуқ ва тартибни сақлашга қаратилган кенг кўламли тадбирлар ўтказиш режалари ҳақида маълум қилганди. Бу ҳақда “ТВ-Новости” (RT) маълумот берди.