Мақола

653 11/06/2022

2022 йилнинг январь-май ойларида чет элдаги ўзбеклар томонидан салкам 4,2 млрд доллар пул жўнатилган.

Ўзбекистон Марказий банки 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида маълумот берди.

Жорий йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистонга чет элдан 4,19 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўпроқдир.

Шунингдек, январь-май ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 4,32 млрд доллар ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 59 фоизга (1,6 млрд доллар) кўпроқ хорижий валюта сотиб олинган.

Ўз навбатида тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 2,84 млрд доллар ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоизга (1,17 млрд доллар) кўпроқ хорижий валюта сотилган.

Маълумот учун, 2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали тушумлар ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этган, бу кўрсаткич 2020 ва 2019 йиллар билан солиштирилганда 34 фоизга кўп.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация