Мақола

205 23/10/2023

Россия ТИВ Консуллик департаменти директори Алексей Климов жорий йилнинг 9 ойи давомида 4400 га яқин киши Россия фуқаролигидан воз кечганини маълум қилди. Бу бутун 2022 йилдагидан кўп, ўшанда 4306 киши Россия паспортидан бош тортган эди.

Климовнинг сўзларига кўра, жорий йил бошидан буён 15,1 минг киши чет элда Россия фуқаролигини олган, уларнинг катта қисми аралаш никоҳда туғилган болалардир.

Ўтган йили Россия фуқаролигидан чиққанлар сони сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткич бўлган эди. 2020 йилда 3877 та, 2021 йилда 4055 та шундай ҳолат қайд этилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация