Мақола

3 235 04/05/2023

2023 йилнинг 5 мартидан бошлаб баъзи пул ўтказмалари тизимлари, жумладан, “Золотая Корона” бир нечта Россия банкларининг карталаридан онлайн пул жўнатишларини чеклади.

Бу Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказишда шу усулдан фойдаланган кўплаб мигрантлар учун катта муаммога айланди.

Айни пайтда юртдошларимиз учун пул жўнатишнинг қандай усуллари мавжудлигини аниқлашга қарор қилдик.

2023 йил май ойида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш йўллари:

Мобил иловалар орқали банк картасидан нақд АҚШ доллари кўринишида. Бунда Россия банки картасидаги рублни Ўзбекистон банкларида нақд АҚШ доллари кўринишида олиш мумкин бўлади. Қуйидаги мобил иловаларда бундай имконият мавжуд:

  1. “Contact”
  2. “Мир привилегий”
  3. “Юнистрим”
  4. “SalamPay”
  5. “Золотая Корона” (фақат Сбербанк картасидан юбориш мумкин)

Қуйидаги тизимлар мобил иловаларида банк картаси орқали. Бунда Россия банки картасидаги рублни Ўзбекистон банки картасига сўм қилиб юбориш мумкин. Бунинг учун Ўзбекистондаги банк картаси рақамини киритиш керак бўлади:

  1. “Мир привилегий”
  2. “Unired”
  3. “Юнистрим”
  4. “Солидарность”
  5. “SalamPay”
  6. “Paysett”
  7. “МТС Банк”

Қуйидаги тизимлар мобил иловаларида банк картасидан телефон рақами орқали. Бунда Россия банки картасидаги рублни Ўзбекистон банки картасига сўм қилиб юбориш мумкин. Бунинг учун Ўзбекистондаги карта уланган телефон рақамини киритиш керак бўлади:

  1. “СберБанк Онлайн”
  2. “SalamPay”
  3. “Тинькофф”
  4. “Солидарность”

Нақд пул юбориш орқали. Бунда пулни Ўзбекистон банкларида нақд АҚШ доллари кўринишида олиш мумкин бўлади. Қуйидаги жойларда нақд пул юбориш мумкин:

  1. “Contact”, “Юнистрим” ёки “Золотая Корона” тизимлари ишловчи банклар ва уларнинг филиалларида;
  2. Мобил операторлар салонлари;
  3. “Связной” ва “Kari” каби дўконларда.
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация