Мақола

2 631 13/03/2023

2023 йилнинг 5 мартидан бошлаб баъзи пул ўтказмалари тизимлари, жумладан, “Золотая Корона” бир нечта Россия банкларининг карталаридан онлайн пул жўнатишларини чеклади.

Бу Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказишда шу усулдан фойдаланган кўплаб мигрантлар учун катта муаммога айланди.

Айни пайтда юртдошларимиз учун пул жўнатишнинг қандай усуллари мавжудлигини аниқлашга қарор қилдик.

2023 йил март ойидан бошлаб сиз қуйидаги тарзда пул ўтказишингиз мумкин:

  • “СберБанк Онлайн”, “Тинькофф”, «Contact» и «Мир привилегий» иловалари орқали телефон рақами орқали;
  • “Юнистрим” пул ўтказмалари тизими орқали. Бунда ўтказмалар компаниянинг пул олувчининг шаҳридаги кассасидан олиш мумкин бўлади.
  • “Contact” ёки “Paysett” каби бошқа пул ўтказмалари тизимлари орқали;
  • “Золотая Корона” филиалларида оффлайн ўтказиш.

“Золотая Корона” ва бошқа пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорликни давом эттираётган Россиянинг бошқа банкидан карта очинг ва шу тизимдан фойдаланиб, пул ўтказмаларини юборишда давом этинг.

Манба: Мол-булак.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация