Мақола

1 768 27/03/2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2023 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Закотнинг тилладан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 585 пробали 1 грамм тилланинг ўртача нархи 420 000 (тўрт юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закот нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм этиб белгиланди. Шу ва бундан ортиқ маблағга эга киши жами маблағнинг қирқдан бир қисми (2,5%) ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради. Фитр садақаси қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади.

2023 йил учун фитр садақасининг миқдори:

  • 2 килограмм буғдой 12 000 (ўн икки минг) сўм;
  • 4 килограмм арпа 20 000 (йигирма минг) сўм;
  • 2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;
  • 4 килограмм хурмо 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади, дейилади хабарда. Мазкур нархлар Тошкент шаҳридаги нархларга асосан белгиланган, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация