Maqola

2 440 25/11/2022

Магаданда чет эллик фуқаролар учун патент нархи жорий йилга нисбатан уч баравар ошади ва 7127 рублни ташкил қилади.

Магадан вилояти Думаси 2023 йил учун меҳнат бозорининг минтақавий хусусиятларини акс эттирувчи янги коэффициентни белгилади.

2021 йилда бўлгани каби коэффициент 3тани ташкил этади, бу чет эллик фуқаролар учун патент нархининг жорий йилга нисбатан уч баравар ошишига олиб келади ва 7127 рублни ташкил қилади. Парламент аъзолари тушунтиргандек, бу Магадан вилояти бюджетини тўлдириш кафолати ва тадбиркорларни чет элликларга иш ҳақини виждонан тўлаш ва солиқ тўлаш учун рағбатлантиради, деб хабар берди Магадан вилояти Думаси матбуот хизмати MagadanMedia нашрига.

Янги ҳисоб-китобларни депутатларга Магадан вилоятининг иқтисодий ривожланиш, инвестиция сиёсати ва инновациялар вазири Ирина Пеньевская тақдим этди.

Патентнинг ойлик нархи ҳар йили Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланган дефлятор-коэффициенти, шунингдек меҳнат бозорининг минтақавий хусусиятини акс эттирувчи коэффициент билан индексланган шахсий даромад солтиғи бўйича қатъий белгиланган аванс тўловидан иборат. 2021 йилда Магадан вилоятида чет эл фуқароси учун меҳнат патентининг нархи 6710 рублни ташкил этди, бу 51615,4 рубль иш ҳақига тўғрикелади. 2022 йилда патент нархи туширилиб-2376 рублни ташкил этган, бу 18277 рубль иш ҳақига тўғри келган.

Колима парламенти симкери Сергей Абрамов:

“Жорий йил учн биз коэффициент ўрнатмадик. Аммо бундай ҳолларда минимал коэффициент бирликни белгилайдиган федерал норма мавжуд. Шу муносабат билан 2022 йилда вилоятимизга ишлаш учун келган чет элликлар учун патент нархи 2,8 минг рублга яыин суммани ташкил қилди. Бу меҳнат бозори билан боғлиқ вазиятни ўзгартиради, патент нархини пасайтирсак бизга кўплаб мутахассислар ишга келади, деб ўйлагандик. Аммо  коэффициентнинг қиймати чет эллик ишчиларнинг сонига ҳам, уларнинг малакасига ҳам таъсир қилмади. Шу билан бирга, биз солиқ солинадиган базадан тўлиқ фойдалана олмаганимиз учун вилоят бюджети даромадлари ҳам камайди”.
Эндиликда 3 коэффициенти бидан Колима шаҳридаги чет эл фуқароси учун патентнинг нархи тахминан 7,5 минг рублга яқин суммани ташкил қилади, бу 57 минг рублдан ортиқ иш ҳақига тўғри келади. Шу сабабли вилоят бюджети ишлаш учун келаётган чет эллик мигрантлар сонини сақлаб қолган ҳолда, қўшимча равишда 400 миллиондан 600 миллион рублгача фойда кўради. Бу ҳақда “magadanmedia.ru” маълум қилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya