Мақола

1 380 10/02/2023

Хорижлик ишчиларни қизамиққа қарши эмлаш янги талаб эмас. 2019 ёки 2020 йилларда эмлаш ёки қизамиққа қарши антитаналарни текшириш керак эди. Аммо пандемия даврида қизамиқ касаллиги иккинчи даражага ўтди.

Бугунги кунда эса Россияда қизамиқ касаллиги тарқалишининг олдини олиш ҳақида яна гапирилмоқда.

2023 йил 31 декабрга қадар иш берувчилар қизамиққа қарши эмланганлиги ҳақида маълумотномаси бўлмаган, қизамиқ касаллиги билан оғримаган ишчиларнинг вакцинациясини таъминлаши шарт.

Иш берувчи энди чет эл фуқароларини эмлаш учун юбориши ёки қизамиққа қарши антитаналар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотномага эга бўлиши керак.

Қизамиққа қарши антитаналар мавжудлиги ҳақида маълумот

Чет эл фуқаросидан эмланлигини тасдиқловчи ҳужжатдан бошқа нарса талаб қилинмайди. Лекин маълумотномада эмлаш санаси кўрсатилиши шарт. Вакцинация олинмаган бўлса, ишчи қизамиққа қарши антителалар мавжудлигини текшириш учун синовдан ўтиши керак.

Чет эллик ишчилар иш берувчига қизамиққа қарши антитаналар мавжудлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома тақдим этса, у қачон берилганлигини текшириш керак.

Бундай маълумотноманинг амал қилиш муддати – бир йил, бундай ҳужжат ишчининг 10 йил давомида қизамиққа иммунитети бўлишини кўрсатади. Аммо сертификат чет эллик фуқарода иммунитет қачон пайдо бўлганини аниқ кўрсатмаганлиги сабабли, бундай тестни ҳар йили топшириш керак бўлади.

Агар иш берувчи ишчига бундай сертификатсиз ёки эмланганлиги ҳақидаги маълумотномасиз ишлашига рухсат берса, у Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 6.3 моддасига асосан жаримага тортилади.

Манба: minnacrd.ru.

 

 

 

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация