Мақола

3 111 28/12/2022

2023 йил учун меҳнат мигрантлари кўп бўлган ҳудудларда хорижликларга ишлаш учун патент нархи аллақачон аниқланган. Москва ва Москва вилоятида 5900 рубль ўрнига белгиланган аванс тўлови 6600 рублни ташкил этади.

Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида нархнинг ошиши катта эмас – патент нархи 4200 рублдан 4400 рублгача кўтарилади.

Патент учун тўлов нархининг ошиши асосан дефлятор коэффициентининг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, ўртача 15%ни ташкил этади. 2023 йилда солиқ суммасини ҳисоблашдаги коэффициент  2,270 ҳажмида белгиланган.

Россиядаги барча ҳудудий ҳокимият органлари ҳам маҳаллий хусусиятларни акс эттирувчи коэффициентларини белгилашмаган, аммо ишлаш учун меҳнат патентларининг нархи сезиларли даражада ошиши аниқ. Баъзи ҳудудларда нархлар бирданига бир неча минг рублга ошди: Курск вилояти (+1262), Красноярск ўлкаси (+1599), Новгород вилояти (+2571), Челябинск вилояти (+2000), Забайкалье ўлкаси (+2121).

Бундай вилоятлар сафида патент нархини 427 рублга камайтирган Хакасия Республикаси ажралиб туради. Энди қўшни ҳудудлар – Красноярск ўлкаси ва Хакасия Республикасида тўловлардаги фарқ катта эмас. Келгуси йил учун ҳудудий коэффициентларни белгиловчи қонун ҳужжатлари эълон қилинса,биз мақолада келтирилган маълумотларни тўлдириб борамиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация