Янги йилга ҳам озгина вақт қолди. Демак Россияда меҳнат қилиш учун рухсатномалар олиш нархлари ўзгаришига тайёргарлик кўриш зарур.
Табиийки сиз Россиянинг йирик шаҳарларида патент нархи қандай ўзгаришига қизиқиш билдирасиз.
Аввалроқ биз Москва ва Санкт-Петербургда патенлар нархи ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Лекин бу масала юзасидан саволлар қайта-қайта тушяпти. Шу сабали сизга қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ҳозирги пайтда патент нархи 5900 рублни ташкил этаётган бўлса, янги йилдан унинг нархи 6600 рубль бўлади.
Патент тўловларининг ошишини шаҳар ва вилоят маъмурлари иш ҳақининг сезиларли даражада ўсиши билан изоҳлашмоқда. Россия ОАВ маълумотлари асосида тайёрланди.