Мақола

2 131 29/11/2022

Янги йилга ҳам озгина вақт қолди. Демак Россияда меҳнат қилиш учун рухсатномалар олиш нархлари ўзгаришига тайёргарлик кўриш зарур.

Табиийки сиз Россиянинг йирик шаҳарларида патент нархи қандай ўзгаришига қизиқиш билдирасиз.

Аввалроқ биз Москва ва Санкт-Петербургда патенлар нархи ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Лекин бу масала юзасидан саволлар қайта-қайта тушяпти. Шу сабали сизга қуйидагиларни маълум қиламиз.

  • 2023 йилда Россия пойтахти Москва шаҳрида патентлар нархи ошади.

Ҳозирги пайтда патент нархи 5900 рублни ташкил этаётган бўлса, янги йилдан унинг нархи 6600 рубль бўлади.

  • Расмий маълумотларга кўра Санкт-Петербургада ҳам патент учун тўлов нархи кўтарилади. Бироқ нархнинг ошиши жуда кам миқдорда бўлади. Бугун Санкт-Петербургда патент нархлари 4200 рубль бўлса, янги йилдан у 4400 рублни ташкил этади. Патент нархининг ошиши Ленинград вилоятига ҳам тегишли.

Патент тўловларининг ошишини шаҳар ва вилоят маъмурлари иш ҳақининг сезиларли даражада ўсиши билан изоҳлашмоқда. Россия ОАВ маълумотлари асосида тайёрланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация