Maqola

1 617 08/11/2023

Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк “Нелегал-2023” операцияси доирасида ўн беш мингга яқин ноқонуний мигрант Россия Федерациясидан депортация қилингани ҳақида хабар берди.

У хорижий фуқароларга нисбатан мамлакатдан “выдворение” ёки депортация бўйича 15 мингга яқин қарор қабул қилинганини айтган.

Бошқарманинг қайд этишича, тезкор тадбир давомида ноқонуний миграцияни ташкил этиш, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланиши, шунингдек, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари бўйича 3,6 мингга яқин жиноят иши очилган. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Россия Федерацияси ва хорижда қидирувда бўлган 447 нафар фуқаро аниқланган.

“Нелегал-2023” операцияси жорий йилнинг 19-25 июн кунлари ва 2-8 октябр кунлари икки босқичда ўтказилди. Шу вақт ичида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари миграция қонунчилигининг 96 мингга яқин бузилишини қайд этганини маълум қилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya