Maqola

1 060 01/02/2024

Мутахассислар буни рублнинг заифлашиши ва эҳтимолий сафарбарлик қўрқуви билан боғлашмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2023 йилда Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ҳудудида 330 041 нафар меҳнат муҳожири рўйхатга олинган. 2022 йилда бу кўрсаткич 341 909 кишига етган эди. Шу тариқа, ўтган йили шаҳарда 2022 йилга нисбатан деярли 12 минг мигрант кам бўлган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан энг кўп меҳнат муҳожирлари келган. Санкт-Петербург ва минтақага ишлаш учун келаётган чет эл фуқаролари географияси 2022 йилга нисбатан деярли ўзгармади. Украина бундан мустасно, бу мамлакат энди меҳнат муҳожирлари оқими бўйича етакчилар қаторида эмас.

Экспертларнинг қайд этишича, меҳнат муҳожирлари сонини камайтиришнинг асосий омили рублнинг хорижий валюталарга нисбатан қадрсизланиши бўлиб қолмоқда. Россия банки маълумотларига кўра, 10 000 ўзбек сўми 2023 йил 1 январдан 2024 йил 1 январигача 62,6 дан 80,01 рублга, 10 тожик сомони 68,9 дан 81,87 рублга қимматлашган бўлса, 100 қирғиз соми ўтган йилнинг январида 82,09 рублдан 2024 йил 1 январда 100,6 рублга ошган. 100 Қозоғистон тенгеси нархи 15,25 рублдан 19,77 рублга кўтарилди. Озарбайжон манати қиймати 42,34 рублдан 52,75 рублгача ошди.

Оқибатда кадрлар танқислиги туфайли меҳнат муҳожирлари иш топишлари осонлашмоқда, бўш иш ўринлари кўплаб топилмоқда. hh.ru сайтининг ёзишича, Санкт-Петербургдаги хорижлик фуқаролар ҳайдовчи, ошпаз, сотувчи, қадоқловчи, официант ва курьер бўлиб ишлашни танлайди. Шу билан бирга, бундай бўш иш ўринларига талаб йил давомида учдан бирдан кўпроққа ошди.

Россия фуқаролари ва меҳнат муҳожирларига таклиф этилаётган иш ҳақи ўртасидаги тафовут 10 фоизгача қисқарган. “Охота” кадрлар бюроси бош директори Александр Перцовскийнинг сўзларига кўра, Санкт-Петербургга қайтмаган меҳнат муҳожирлари ўз ватанларида қолиб иш қидиришни ёки пул топиш учун бошқа йўналишлар, масалан, Қозоғистон ёки Туркияни танлашни афзал кўришади.

Муҳожирларнинг қайтиб келмаслигига таъсир қиладиган яна бир хавф – бу “СВО” ва сафарбарлик қўрқуви, дейди эксперт. “Меҳнаткаш эркакларга армияга чақириш масалалари, гарчи бундай хавфлар Россия фуқароси бўлмаганларга деярли минимал эканлиги аниқ бўлса-да, назарий жиҳатдан таъсир қилиши мумкин. Аммо бу қўрқув бор. Ҳарбий комиссариятлар аллақачон муҳожирларга жиддий эътибор қаратмоқда. Ўтган декабр ойида Санкт-Петербургда қўшни давлатлардан келган муҳожирлар бўлган 11 нафар эркакка Россия фуқаролигини олиш маросимида дарҳол ҳарбий рўйхатга олиш учун чақирув қоғози берилди. 15 декабр куни эса Челябинск марказий суди Россияда илк бор икки муҳожирни ҳарбий рўйхатдан ўтишдан бўйин товлагани учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya