Maqola

660 31/01/2024

Ўзбекистон Статистика агентлигининг ҳисоботида 2023 йилда доимий яшаш (ПМЖ) учун Россияга кўчиб ўтишга қарор қилган Ўзбекистон фуқаролари сони ўтган йилга нисбатан 1,9 баробарга ошиб, 2,67 минг кишига етгани маълум қилинди.

Ўзбекистондан доимий яшаш учун хорижга кетганларнинг умумий сони 17,3 минг кишини ташкил этди. Шу билан бирга, хориждан Ўзбекистонга доимий яшаш учун  қайтган фуқаролар сони 28,3 фоизга ошиб, 2,95 минг кишига етди. Хусусан, Россиядан келганлар сони 2022 йилга нисбатан 1,4 бараварга ошиб, 1,175 минг кишига етди.

2023 йил май ойида Россия президенти Владимир Путин аҳолининг мамлакатдан чиқиб кетишини камайтириш чораларини кўришни буюрди. Айни пайтда 2022 йил давомида Россиядан кўчиб кетганларнинг сони ва хусусиятлари ҳақида аниқ маълумотлар номаълумлигича қолмоқда. 2023 йил сентябр ойида Росстат маълум қилишича, ушбу даврда 419 минг киши турли сабаблар билан мамлакатни тарк қилиб, доимий яшаш учун кетганлар сони 96 минг кишини ташкил этган (2021 йилда 113 минг киши келган ва 202 минг киши кетган).

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya