Мақола

1 050 30/12/2022

Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.

2023 йилдан Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади. Бу Ўзбекистон президентининг 16 августдаги [ПФ-190-сон] фармонида акс этган.

«2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакат авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади», — дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, фармон Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш, шунингдек, мамлакатларнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинмоқда, деб ёзади «Газета.уз».

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация