Россия Федерациясининг деярли барча республика, ўлка ва вилоятлари мигрантлар учун белгиланадиган патент нархларини белгилаб, эълон қилди.
Энг қиммат патент нархлари Саха-Якутия Республикасида 12957 рубл этиб белгиланди.
Москва ва Москва вилоятида белгиланган аванс тўлови 7500 рубл бўлса, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида муҳожирлар патент учун 4600 рублни санаб беришади.
Келгуси йил учун ҳудудий коэффициентларни белгиловчи қонун ҳужжатлари эълон қилинса,биз мақолада келтирилган маълумотларни тўлдириб борамиз.