Мақола

764 06/11/2022

Россияда қурилиш кадрларини жадал тайёрлаш дастури шакллантирилади ва МДҲ давлатларидан малакали ишчиларни ёллашдаги тўсиқлар камаяди.

2030 йилгача қурилиш индустрияси ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқадиган ушбу ва бошқа чора-тадбирлар қурилиш соҳасида бир миллион нафаргача меҳнат мигрантларини иш билан таъминлаш имконини беради. Бу ҳақдаги ҳужжат ҳукумат сайтида эълон қилинди.

2021 йилда Россия қурилиш саноатида 6,5 миллионга яқин киши иш билан таъминланган. Меҳнат мигрантларининг ўртача улуши 12,3% ёки 800 минг кишини ташкил этганди.

Шу билан бирга, ҳужжатда соҳадаги кадрлар етишмаслигини малакали меҳнат мигрантлари ҳисобидан қоплаш кўзда тутилганлиги тушунтирилди. Хусусан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ва МДҲ давлатларидан ишчиларни ёллашда маъмурий тўсиқларни қисқартириш кўзда тутилган.

Шунингдек, стратегия чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида қурилиш индкстрияси учун йилига камида 40 минг малакали мутахассисларни касбий тайёрлаш (қайта тайёрлаш) таъминланиши кераклиги маълум қилинди, деб ёзади “Российская газета”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация